“Ёввойи Арман”нинг суди нега ҳалигача давом этаётгани очиқланди
Олам
−
14 Июнь
9907“Ёввойи Арман” номи билан машҳур Арман Жумагелдиевнинг суд иши нима сабабдан шу пайтгача давом этаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди.
Судлов ҳайъати раиси Назгул Рахметуллина жиноий авторитет Арман Жумагелдиев ва Олмаотанинг собиқ депутати Кайрат Кудайберген устидан суд жараёни нима учун бир йилдан бери, ҳаттоки Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Карим Масимов ишидан ҳам узоқ давом этаётганига изоҳ берар экан, у буни судга оид текширилиши шарт бўлган материалларнинг жуда кўплиги билан хулосалаган.
Унинг қўшимча қилишича, тергов қилиниши лозим бўлган шахслар ҳам ниҳоятда кўп. Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, у биринчи инстанция ёки апелляция суди томонидан кўриб чиқилаётган барча суд ишлари бўйича жараённинг ҳозирги бориши ҳақида унда аниқ маълумотлар мавжуд эмаслигини таъкидлаган.
“Ҳар бир ҳокимият ўз фаолиятини мутлақо мустақил амалга оширади. Билишимча, ҳа, ишлар ҳали тугалланмаган. Ишлар якунлангач, албатта, бу ҳақида маълумот берилади. Ҳозир эса суд тергови олиб борилмоқда”, дейди у.
Суд ҳайъати раисининг сўзларига кўра, ушбу суд иши бошқа инстанцияда бўлгани боис ишга оид материаллар билан таниш эмас ва танишишга имконияти ҳам йўқ. Шунингдек, ишга доир жами 50 нафар судланувчи, 250 нафар жабрланувчи мавжуд ҳамда ишнинг қачон тугашини чеклашга ҳеч ким ҳақли эмас.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг июль ойида Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари 2022 йилнинг январидаги тартибсизликларда иштирок этган уюшган жиноий гуруҳнинг 18 нафар аъзосини қўлга олганди. Улар орасида “Ёввойи Арман” ҳам бор эди. Сал ўтиб, Криминал авторитетни ҳибсда ушлаш муддати узайтирилганди.
Маълумот учун, 2023 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда давом этган “тозалаш” ишларида “Салимбойвачча”, “Бахти Ташкентский” ва “Саидазиз медгородок” сингари кўча аъзолари эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганди. Жорий йилнинг 11 июнь куни “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев ва бошқаларга (жами 29 киши) оид жиноят иши юзасидан суд жараёни бошланди.
Шунингдек, май ойи охирида “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев устидан суд бошланиб, у 10 та модда бўйича айбланди. Бундан ташқари, унинг акаси ва ўғиллари иши ҳам судда кўриладиган бўлди. 3 июнь куни бўлиб ўтган якуний судда “Бахти Ташкентский” ва у билан бирга жиноят содир этганликда айбланаётган яна 36 кишига қўйилган айблов юзасидан прокурор якуний хулосани ўқиб эшиттирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь