Прокурор “Бахти Ташкентский”нинг айблов хулосасини ўқиб эшиттирди

3-саҳифа

image

“Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва у билан бирга жиноят содир этганликда айбланаётган яна 36 кишига қўйилган айблов юзасидан суд иши давом этмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.

Суд тергови давомида прокурор айблов хулосасини ўқиб эшиттирди, Бахтиёр Қудратуллаев эса ўзига қўйилган айбловларга иқрор эмаслигини билдирди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Бахтиёр Қудратуллаев бошчилигида жами 30 дан ортиқ киши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш) ва 165-моддаси (товламачилик), шунингдек, бошқа моддалар билан айбланаётганини маълум қилган эди. Бироқ, судга юборилган материалларда Қудратуллаевга қўйилаётган айбловлар анчайин кўп. 

Булар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг: 

•104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “г” банди; 

•109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми;

•138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 1-қисми; 

•165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” ва “в” бандлари; 

•168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” ва “в” бандлари;

•228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а” ва “б” бандлари, 3-қисми;

•242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш) 1-қисми; 

•243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш); 

•276-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми “а” ва “б” бандлари;

•277-модда (Безорилик) 2-қисми “б” ва “в” бандлари.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Бахти Ташкентский Бахтиёр Қудратуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг