Наманганда 5 яшар қизнинг зўрланиши бўйича суд бошланади

Crime

−

image

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги боғчада 5 ёшли қизга нисбатан содир этилган жиноят бўйича қўзғатилган иш 18 ноябрь куни судда кўриб чиқилади. Жабрланувчи вояга етмагани сабабли суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилади. Бу ҳақда Наманган вилояти судлари хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг иш юритувига келиб тушган. Иш доирасида 1974 йилда Учқўрғон туманида туғилган М.К. ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Суд ажримига асосан, ишни кўриб чиқиш 18 ноябрь кунига белгиланган. Жабрланувчи вояга етмаган шахс бўлгани учун суд муҳокамаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасида белгиланган тартибда, яъни ёпиқ суд мажлисида ўтказилади.

Суд жараёни якунланганидан сўнг иш бўйича қўшимча маълумотлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятидаги боғчада омбор мудири 5 яшар тарбияланувчини зўрлагани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жорий йилнинг 12 сентябрь куни Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми ва 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган К.М. процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан суд томонидан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Бундан ташқари, yшбу воқеа ортидан Ўзбекистондаги боғчаларда ходимларни текшириш бошланганди ҳамда юз берган кўнгилсиз ҳолатни атрофлича ўрганиш, масъулларнинг хизмат вазифасига лойиқлигини кўриб чиқиш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ишчи гуруҳ тузилганганди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдимнома киритганди. Мазкур ҳолат бўйича терговни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев шахсан назоратга олганди.

Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева қизчани зўрлаган омбор мудирига максимал оғир жазо берилишини билдирган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends