Намангандаги боғчада омбор мудири тарбияланувчини зўрлади

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги боғчада омбор мудири 5 яшар тарбияланувчини зўрлагани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Болалар омбудсмани билан боғланди.

Билдирилишича, болага қарши содир этилган мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан жорий йилнинг 12 сентябрь куни Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу куннинг ўзида гумонланувчи К.М. процессуал тартибда дарҳол ушланган ва унга нисбатан  қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани мазкур иш юритувида ваколатлари доирасида жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари таъминланиши бўйича ўз кузатувини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда вояга етмаган қиз билан боғлиқ жиноятда айбланган собиқ ички ишлар ходими 15 йилга қамалган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends