Наманганда оғуфурушлар 2 кг 214 гр наркотик билан қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
308 1 дақиқа
Наманган вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган тўрт нафар шахс ушланди. Улардан жами 2 кг 214 грамм “гашиш” моддаси мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХ ва ИИВ томонидан Наманган вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилган. Унда Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1975 й.т. шахс 341 гр “гашиш” моддасини 6 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонида ўтказилган кўздан кечириш жараёнида яна 1 кг 473 гр “гашиш” борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Бундан ташқари, Наманган тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Gentra русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилган. Натижада автомашина ҳайдовчиси – Наманган шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс ҳамда унинг 1992 ва 1988 йилларда туғилган икки нафар шеригидан жами 400 гр “гашиш” моддаси олинган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон ва Сурхондарёда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинган эди. Улардан жами 7 кг 499 грамм “гашиш” моддаси ҳамда 1 948 дона Регапен дори воситаси мусодара қилинган.
Live
Барчаси