Криминал авторитет “Ёввойи Арман”ни ҳибсда ушлаш муддати узайтирилди

Олам

image

“Ёввойи Арман” номи билан машҳур Арман Жумагелдиев тергов изоляторида яна бир ой, яъни 7 сентябргача қолади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди.

“Олмаота ихтисослаштирилган туманлараро тергов судининг 4 августдаги маълумотларига кўра, дастлабки тергов органининг илтимосномаси қаноатлантирилган ва Жумагелдиевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши материаллари билан танишиш даврида ҳибсда сақлаш муддатини бир ойга, яъни 2023 йил 7 сентябргача узайтирилган”, дейилади суд хабарида.

2022 йил январь ойи бошида Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтди, унинг иштирокчилари полиция ва ҳарбийларга ҳужум қилди. Республика Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат тўнтаришига уриниш ҳақида хабар берди ва ёрдам сўраб Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилди. 7 январга келиб вазият барқарорлашди, 19 январдан бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Расмий маълумотларга кўра, тартибсизликлар пайтида 238 киши ҳалок бўлган, 4,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, тартибсизликлар вақтида Арман Жумагелдиев ва унинг беш нафар шериги Олмаотада қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Қозоғистонда тартибсизликлар бўлган кунларда криминал авторитет Арман Жумагелдиев тўдасининг қуролланган аъзолари 24 кишини ўғирлаб кетишган ва ҳибсга олган, улардан бири ҳалок бўлган. 

Ўтган ойда Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари 2022 йилнинг январидаги тартибсизликларда иштирок этган уюшган жиноий гуруҳнинг 18 нафар аъзосини қўлга олганди. Уларнинг раҳбари жанжалларда фаол иштирок этган – “Ёввойи Арман” номи билан танилган Арман Жумагелдиев эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёввойи Арман Арман Жумагелдиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг