“Ёввойи Арман”нинг ҳамтовоқлари қўлга олинди

Олам

image

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари 2022 йилнинг январидаги тартибсизликларда иштирок этган уюшган жиноий гуруҳнинг 18 нафар аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумотларга кўра, қўлга олиш уюшган жиноий гуруҳни йўқ қилишнинг навбатдаги босқичи бўлиб, унинг раҳбари жанжалларда фаол иштирок этган – “Ёввойи Арман” номи билан танилган Арман Жумагелдиев бўлган. Шунга қарамай, гуруҳнинг бошқа аъзолари ноқонуний фаолият билан шуғулланишда давом этмоқда. 

“12 июль куни [Қозоғистон] Ички ишлар вазирлигининг Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш департаменти Бош прокуратуранинг идоралараро тергов-тезкор гуруҳи билан ҳамкорликда махсус операциянинг учинчи босқичини ўтказди. Бир вақтнинг ўзида Остона, Олма-Ота, Чимкент, Ақтўбе,  Қўстанай ва Туркистон шаҳарларида “январь воқеалари” пайтида Олма-отадаги тартибсизликларда фаол иштирок этган 18 нафар айбланувчи қўлга олинди. 36 та тинтув ўтказилиб, бир нечта ўқланган милтиқлар, тўппончалар, пичоқлар, диний адабиётлар, шунингдек,  тартибсизликларда гумон қилинган шахсларнинг кийим-кечаклари мусодара қилинди”, дейилади хабарда. 

Апрель ойида Қозоғистоннинг бир қанча вилоятларида полиция оғир жиноятларда иштирок этган ушбу уюшган жиноий гуруҳнинг 12 нафар аъзосини қўлга олди. Шунингдек, ноқонуний қимор ўйинлари билан шуғулланган ва ушбу гуруҳни молиялаштирган 53 нафар шахс ушланган. 

2022 йил январь ойи бошида Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтди, унинг иштирокчилари полиция ва ҳарбийларга ҳужум қилди. Республика Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат тўнтаришига уриниш ҳақида хабар берди ва ёрдам сўраб Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилди. 7 январга келиб вазият барқарорлашди, 19 январдан бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Расмий маълумотларга кўра, тартибсизликлар пайтида 238 киши ҳалок бўлган, 4,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, тартибсизликлар вақтида Арман Жумагелдиев ва унинг беш нафар шериги Олма-отада қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Қозоғистонда тартибсизликлар бўлган кунларда криминал авторитет Арман Жумагелдиев тўдасининг қуролланган аъзолари 24 кишини ўғирлаб кетишган ва ҳибсга олган, улардан бири ҳалок бўлган.. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ёввойи Арман Арман Жумагелдиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг