Суд “Ёввойи Арман”нинг илтимосини рад этди

Олам

image

Қозоғистоннинг Олмаота суди апелляция комиссияси “Ёввойи Арман” номи билан танилган Арман Жумагелдиевга нисбатан ишни кўриб чиқди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди.

26 ноябрь куни биринчи инстанция ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди:

  • Арман Жумагелдиев – 20 йил қамоқ;
  • Руслана Исакова – 15 йил-у 6 ой қамоқ;
  • Қайрат Қудайберген – 8 йил қамоқ.

Арман Жумагелдиев 2025 йилнинг январида судланган. У Жиноят кодексининг 262-моддаси (жиноий уюшмани ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш) бўйича 9 йилга, 268-моддаси (бандитизм) бўйича 16 йилга ва 272-моддаси (оммавий тартибсизликлар) бўйича 8 йилга, содир этилган жиноятлар йиғиндисидан келиб чиқиб, жазони қисман қўшиб, якунда 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

У 2022 йилнинг январида Олмаотада оммавий тартибсизликлар чоғида ҳибсга олинган эди. Тергов маълумотларига кўра, жиноят бошлиғи уларда фаол иштирок этган, хусусан, тасодифий одамларни ўғирлашни ташкил қилган. Бош прокурор Берик Асиловнинг таъкидлашича, “Ёввойи Арман” Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан назорат қилинган, у ҳокимиятга ультиматум қўйишда оломонга бошчилик қилиши керак эди.

Ички ишлар вазирлиги ҳам Бош прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган махсус операциялар ҳақида маълум қилган. “Ёввойи Арман” ва Олмаота шаҳар кенгашининг собиқ депутати Қайрат Қудайберген иши бўйича суд жараёни 2023 йилнинг сентябрида бошланган. Шунингдек, Бош прокуратура январь воқеалари иши доирасида ҳибсга олинган Қайрат Қудайберген ва “Ёввойи Арман” амнистия остига тушмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 октябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида “Ёввойи Арман” номи билан танилган Арман Жумагелдиев ишининг апелляция жараёни бошланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёввойи Арман оммавий тартибсизликлар Арман Жумагелдиев Олмаота суди Қайрат Қудайберген Берик Асилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг