Яна бир халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Истанбулда қўлга тушди
3-саҳифа
−
22 Февраль
13262Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган Санъат Шарипов Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, 1994 йилда туғилган Шарипов фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, Туркия ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.
"Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиши сўралади", дейилган бу ҳақдаги хабарда.
Шунингдек, жиноятга қарши курашиш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилаётгани қўшимча қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда халқаро одам савдоси жинояти доирасида қидирувга берилиб, “Мадам Клод” тахаллуси билан танилган Нилуфар Мирханова, фирибгарлик айблови билан халқаро қидирувда бўлган ва Туркияда қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Рита Халилова, фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, Туркияда қўлга олинган яна икки ўзбекистонлик, кейинроқ эса одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланган Мунисахон Алижонова Тошкентга депортация қилинганди.
LiveБарчаси