Ўлимдан қолган болакай, TRADE-IN дастури, оммалашаётган FaceApp ва куннинг бошқа хабарлари

Жамият

19 июль, жума куни ҳам ниҳоясига етяпти. Қуйида бугуннинг энг муҳим хабарларига тўхталиб ўтамиз.

TRADE-IN: Энди автомобилингизни янгисига алмаштириш мумкин бўлади

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда “Ўзавтосаноат” АЖнинг мамлакатда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини расмий дилерлик ташкилоти (кейинги ўринда – расмий дилер)га харидорлар томонидан илгари фойдаланилган ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини берувчи “TRADE-IN” дастурини 2019 йил 1 октябрдан татбиқ этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Пора эвазига ОТМга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент Давлат аграр университетининг Термиз филиали масъул ходими “Ж.Э.” Денов туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг жиянини ўзи фаолият юритаётган олий таълим муассасасига ўқишга киритишни ваъда қилиб, эвазига ундан 1 900 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шифокор клиник ўлим ҳолатидаги боланинг ҳаётини сақлаб қолди (видео)

Тошкентдаги клиникалардан бирида шифокор Сергей Владимирович  ота-онаси томонидан клиник ўлим ҳолатида (нафас олиши тўхтаб қолган) олиб келинган болакайнинг ҳаётини сақлаб қолган.

QALAMPIR.UZ мухбири болакайни қутқариб қолган оториноларинголог Сергей Тобиас билан суҳбатлашди. У бизга бўлган воқеани сўзлаб берди.

Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мавлонов Акмалхўжа Юсупович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Мудҳиш ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлди. Кеча, 18 июль куни соат 19:00 ларда Ховос туманида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли Д.Р. Spark автомобилида “Зомин-Тошкент” йўлининг 122-км.да кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг четига ағдарилиб кетган.

Тошкентда яна бир байроқ майдони очилди

Байроқ, бугун, 19 июль куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги Оҳангарон ва Ҳусайн Бойқаро кўчалари кесишмасидаги “Сувсоз” айланмаси марказида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи  ўрнатилади. Унинг баландлиги 35 метрни ташкил этади.

Ҳокимларнинг уй-жой бўйича ваколати камаяди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ни қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган Уй-жой кодексининг 15-моддасидаги (Турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш) “ҳокимларининг қарорига” деган сўзлар “қурилиш бўлимларининг рухсатномасига” деган сўзлар билан алмаштирилади.

Автобуслар ойнасининг “тонировка” қилиниши Олий Мажлисда ҳал бўлади

Ўзбекистонда жамоат транспортлари ойнасининг тусини ўзгартириш таклиф қилинди. “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида жойлаштирилган петиция қисқа вақт ичида 10 000 та овоз тўплаб улгурди. Эндиликда тегишли тартибда Олий Мажлис палаталари томонидан кўриб чиқилади. Масала юзасидан чиқарилган қарор “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилади.

FaceApp орқали қариганлар 100 миллиондан ошди

Ижтимоий тармоқларда кексайиш акция жадал тарзда давом этмоқда. Сўнгги 10 кунликда ижтимоий тармоқлар санъаткорлар, спортчилар, сиёсат ва жамоат арбобларининг қандай кексайиши тахминий акс этган суратлар билан тўлиб тошди. Бунинг ортидан оддий одамлар, айниқса, ёшлар эргашиб, FaceApp дастурининг машҳур бўлишига ҳисса қўшишмоқда.

Трампдан тортиб Путингача, Роналдудан тортиб ўзимизнинг хонанда Лола Йўлдошевагача ушбу дастур орқали “қаритилган”. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов ҳам ўзининг тахминий кексайгани акс этган суратни кузатувчилари билан бўлишди. 

Вазият оғирлашяпти. Эрон йирик танкерни қўлга олди

Эроннинг Ислом инқилоби посбонлари корпуси Форс кўрфазида хорижий танкер ва унинг 12 кишилик экипажи қўлга олинганини маълум қилди. Расмий Теҳрон танкерда миллион литр контрабанда ёқилғи олиб кетилаётганини иддао қиляпти.

Эрон давлат телевидениесининг маълум қилишича, танкер 14 июль, якшанба куни ушланган. Кема қандай байроқ остида ҳаркатлангани, кимга тегишли бўлгани номаълум.

Сенатор FaceApp бўйича махсус хизматдан изоҳ сўради

Америкалик сенатор Чак Шумер суратларни ўзгартириб берувчи FaceApp дастури америкаликлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин деб ҳисоблаяпти. Бу ҳақда у Федерал қидирув бюросига (ФҚБ) юборган мурожаатида айтиб ўтган.

“ФҚБ ва Федерал савдо миссияси миллий хавфсизлик ва махфийликка бўлган хавфларни кўриб чиқиши керак. Негаки миллионлаб америкаликлар ундан (FaceApp`дан) фойдаланди”, дейди Шумер.

Тотализаторда иштирок этган футболчи жазоланди

"Ливерпуль" клубининг собиқ футболчиси Даниел Старриж спортга пул тикиш қоидаларига амал қилмаган. Маълум бўлишича, 29 ёшли футболчи ўз акаси Леонга 2018 йилнинг январида ўзининг “Севилья” клуби сафига ўтиши бўйича трансфернинг амалга ошиши бўйича маълумотга ишонтириб, пул тикишни таклиф қилган.

МЮ кетишни хоҳлаётган Лукаку ўрнига ҳужумчи топди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку Миланнинг “Интер” клубига ўтишни хоҳламоқда. Италия клуби бош мураббийи Антонио Конте ҳам форвардни ўз жамоасида кўриш ниятида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг