FaceApp орқали қариганлар 100 миллиондан ошди
Технология
−
19 Июль 2019
9393Ижтимоий тармоқларда кексайиш акция жадал тарзда давом этмоқда. Сўнгги 10 кунликда ижтимоий тармоқлар санъаткорлар, спортчилар, сиёсат ва жамоат арбобларининг қандай кексайиши тахминий акс этган суратлар билан тўлиб тошди. Бунинг ортидан оддий одамлар, айниқса, ёшлар эргашиб, FaceApp дастурининг машҳур бўлишига ҳисса қўшишмоқда.
Трампдан тортиб Путингача, Роналдудан тортиб ўзимизнинг хонанда Лола Йўлдошевагача ушбу дастур орқали “қаритилган”. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов ҳам ўзининг тахминий кексайгани акс этган суратни кузатувчилари билан бўлишди.
Аслида ушбу дастур 2017 йилда PlayMarket ва AppStore’га жойлаштирилган эди. Бироқ, дастур ўша вақтларда у қадар катта машҳурликка эришгани йўқ. Орадан 2,5 йил ўтиб, машҳурлар, таниқли санъаткорларнинг ижтимоий тармоқдаги кимўзарга “қариши” оқибатида FaceApp дастури катта шуҳрат қозонди. Бу орада ушбу дастурни телефонига кўчириб олганлар 100 миллиондан ошиб кетди.
Журналист–таҳлилчи Қамариддин Шайховнинг фикрича, мазкур дастур VPN дастури каби хавфсизликка таҳдид. Кун келиб бу суратлар жамиятни издан чиқариши, барқарор вазиятга болта уриши мумкин. Бунга эса сабаблар талайгина.
Оддий кўнгилхушлик сифатида кўрилаётган дастур ортида қандай яширин мақсадлар ва таҳлика бор? Бу ҳақда журналист–таҳлилчи Қамариддин Шайховнинг тез орада QALAMPIR.UZ сайтида эълон қилинадиган таҳлилий мақоласида ўқийсиз.
LiveБарчаси