МЮ кетишни хоҳлаётган Лукаку ўрнига ҳужумчи топди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку Миланнинг “Интер” клубига ўтишни хоҳламоқда. Италия клуби бош мураббийи Антонио Конте ҳам форвардни ўз жамоасида кўриш ниятида.

Фақат томонлар трансфер нархи борасида аниқ бир тўхтамга келишса бўлгани. Маълум бўлишича, “қизил иблислар” футболчи учун 80 млн евро талаб қилмоқда. “Интер” эса бу нархни камайтиришга эришмоқчи.

МЮ раҳбарияти футболчининг жамоани тарк этишни хоҳлаётганини инобатга олиб унинг ўрнига ҳужумчи қидиришни бошлаб юборди. Асосий номзод сифатида ўтган мавсумда АПЛда 22 та гол билан “олтин бутса”ни қўлга киритган Пьер-Эмерик Обамеянг кўрилмоқда.

МЮ габонлик ҳужумчини 62 млн еврога “Арсенал”дан сотиб олишга умид қилмоқда. Лондон клуби раҳбарияти ҳозирча бу хабарларга муносабат билдирмади. 

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” Обамеянгни “Боруссия Дортмунд”дан бир ярим йил аввал харид қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Манчестер Юнайтед Лукаку Обамеянг

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made