Тотализаторда иштирок этган футболчи жазоланди

Спорт

image

"Ливерпуль" клубининг собиқ футболчиси Даниел Старриж спортга пул тикиш қоидаларига амал қилмаган. Маълум бўлишича, 29 ёшли футболчи ўз акаси Леонга 2018 йилнинг январида ўзининг “Севилья” клуби сафига ўтиши бўйича трансфернинг амалга ошиши бўйича маълумотга ишонтириб, пул тикишни таклиф қилган.

Тергов натижаларига кўра айбдор деб топилган англиялик футболчи 83 минг евро жаримага тортилди ва 31 июлгача футболдан дисквалификация қилинди. Ҳозирча футболчининг акаси Старрижнинг “Севилья”га ўтиши бўйича хабарга пул тиккани ёки тикмаганлиги бўйича аниқ маълумот эълон қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг қишида футболчининг трансфери борасида “Ливерпуль” ва “Севилья” клублари келиша олмаган эди. Ҳозирги пайтда футболчининг “қизиллар” билан тузган шартнома муддати тугаган ва эркин агент сифатида ўзига жамоа изламоқда. 

Охирги хабарларга кўра Даниел Старриж “Астон Вилла” клуби сафига қўшилиши мумкин. Маълумот учун “Астон Вилла” узоқ йиллик танаффусдан сўнг бу мавсум Англия Премьер лигасида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Тотализатор Даниел Старриж

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг