Шифокор клиник ўлим ҳолатидаги боланинг ҳаётини сақлаб қолди (видео)

Жамият

Reklama
0:00

Ижтимоий тармоқларда клиник ўлим ҳолатидаги боланинг ҳаёти сақлаб қолингани ҳақидаги видео тарқалди.

Маълум бўлишича, Тошкентдаги клиникалардан бирида шифокор Сергей Владимирович  ота-онаси томонидан клиник ўлим ҳолатида (нафас олиши тўхтаб қолган) олиб келинган болакайнинг ҳаётини сақлаб қолган.

Воқеа пойтахтда жойлашган хусусий клиникалардан бирида юз берган. У ерда ишловчи Сергей Владимирович исмли шифокор аслида реаниматолог бўлмасада, бироқ клиник ўлим ҳолатида олиб келинган 2 ёшли болани қутқариб қолган.

Маълумот учун, клиник ўлим – ҳаёт фаолиятларини тиклаш имкони қолмагунча, яъни биологик ўлимгача бўлган давр. Бунда ҳаётнинг ташқи белгилари (юрак уриши, нафас) 3-5 минутга йўқолади, марказий нерв тизими фаолиятлари сўнади, лекин моддалар алмашинуви жараёни сақланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар