Шифокор клиник ўлим ҳолатидаги боланинг ҳаётини сақлаб қолди (видео)
Жамият
−
19 Июль 2019
17812Ижтимоий тармоқларда клиник ўлим ҳолатидаги боланинг ҳаёти сақлаб қолингани ҳақидаги видео тарқалди.
Маълум бўлишича, Тошкентдаги клиникалардан бирида шифокор Сергей Владимирович ота-онаси томонидан клиник ўлим ҳолатида (нафас олиши тўхтаб қолган) олиб келинган болакайнинг ҳаётини сақлаб қолган.
Воқеа пойтахтда жойлашган хусусий клиникалардан бирида юз берган. У ерда ишловчи Сергей Владимирович исмли шифокор аслида реаниматолог бўлмасада, бироқ клиник ўлим ҳолатида олиб келинган 2 ёшли болани қутқариб қолган.
Маълумот учун, клиник ўлим – ҳаёт фаолиятларини тиклаш имкони қолмагунча, яъни биологик ўлимгача бўлган давр. Бунда ҳаётнинг ташқи белгилари (юрак уриши, нафас) 3-5 минутга йўқолади, марказий нерв тизими фаолиятлари сўнади, лекин моддалар алмашинуви жараёни сақланади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15