Пора эвазига ОТМга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Local

image

Сурхондарё вилоятида олий таълим муассасасига киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқародан салкам 2 минг АҚШ долларини пора сифатида олган масъул ходим қўлга олинди.

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент Давлат аграр университетининг Термиз филиали масъул ходими “Ж.Э.” Денов туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг жиянини ўзи фаолият юритаётган олий таълим муассасасига ўқишга киритишни ваъда қилиб, эвазига ундан 1.900 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Author

Tags

Rate Count

29

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends