Мудҳиш ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Жамият
−
19 Июль 2019
5269Сирдарё вилоятининг Ховос туманида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 18 июль куни соат 19:00 ларда Ховос туманида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли Д.Р. Spark автомобилида “Зомин-Тошкент” йўлининг 122-км.да кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг четига ағдарилиб кетган.
Натижада ҳайдовчи Д.Р. жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 57 ёшли Т.В. шифохонада вафот этган. Яна 2 нафар йўловчилари жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.