Аёлни урган “военком”, сўзининг устидан чиққан Байден, Раҳмондан нажот қидираётган Масъуд – янгиликлар дайжести

Жамият

image
Якунига етаётган 9 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда нималар бўлди? Бугун қандай муҳим янгилик, воқеа-ҳодисалар билан ёдда қолмоқда? QALAMPIR.UZ дайжестида куннинг энг муҳим воқеаларининг қисқача тафсилоти билан танишинг.

Жамият 

Бир ҳафтада учинчи марта йўқ рейс учун аэропортда одамлар тўпланди

Кеча, 8 ноябрь куни Навоий халқаро аэропортида Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига парвоз қилиш ниятидаги одамлар тўпланди. “Uzbekistan Airports” АЖ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, 8 ноябрь куни тушдан кейин Навоий халқаро аэропортига IFly авиакомпаниясининг Навоий – Москва ва Навоий – Санкт-Петербург йўналишидаги рейслари билан парвоз қилиш ниятида йўловчилар кела бошлаган. Бироқ, бу рейслар жадвалда бўлмаган.

Самарқандда бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан вафот этди

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. 

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Нарпай тумани Нарпай маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.С., унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар вояга етмаган фарзанди яшаш уйида ўлик ҳолда топилган.

Текширув натижасида улар ис газидан вафот этгани аниқланган. Вилоят прокуратураси вакилининг қўшимача қилишича, хонадонда қўлбола печдан фойдаланилган.

Урганч ва Навоийда одамлар тўпланиб қолишига сабаб бўлган авиакомпанияга санкция қўйилди

Россиянинг “I Fly Airlines” авакомпаниясига Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун вақтинча тақиқ қўйилди. 

Қайд этилишича, йўловчиларнинг ҳуқуқлари ва ташувчининг мажбуриятларига риоя этишни таъминлаш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги томонидан 2020 йилнинг октябрь ойида авиакомпанияларга Ўзбекистон аэропортларига чартер рейсларини амалга ошириш учун ваколатли орган “Ўзавиация” агентлигидан тегишли рухсатнома олмасдан туриб авиачипталарни сотиш амалиётини тугатиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган.

Андижонда тўй олдидан мудҳиш жиноят содир этилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 2003 ва 1996 йилда туғилган икки йигит қиз сабабли ўзаро жанжаллашиб қолгани ҳақида хабар тарқалди. Унда унаштирилган қизи 2003 йилда туғилган йигит билан олдин ҳам, унаштирувдан кейин ҳам учрашиб юрганини билган 26 ёшли йигит, ўша болани уриб, каналга ташлаб юборгани айтилганди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳолат бўйича маълумот берди.

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Л.З. яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Мирзиёевнинг Туркия сафари бўйича расмий маълумот берилди

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада Истанбул шаҳрида ўтказиладиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Туркияга бориши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг сафари бўйича расмий маълумот берди. Унга кўра, давлат раҳбари 11-12 ноябрь кунлари Туркия Республикасида ташриф билан бўлади.

Олмалиқ шаҳар “военком”и бозорда аёлни ургани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи бозорда аёл кишига нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатни амалга оширгани айтилаётган видео тарқалди.

Тарқалган видеода ҳарбий формадаги эркак дўконга кириб, эр-хотинга ўғлининг муддатли хизмат ўташи учун тузилган шартнома бўйича пул тўлаши кераклигини айтаётганини кўриш мумкин. Ота бунга жавобан ўғли учун у пул тўлашга мажбур эмаслигини айтиб жавоб қайтарган. Она ҳам худди шундай жавоб берган. Шунда эркак аёлни қўлидаги телефонига ташланиб, уни тасвирга олиши мумкинмаслигини айтган. Тасвирлардан ҳарбий аёлни урганини тахмин қилиш мумкин.

Ўзбекистондаги ўлим ҳолатларининг асосий сабаби маълум бўлди

Ўзбекистонда 30-70 ёшдаги аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг 53 фоизи ҳанузгача юрак-қон томир касалликларига тўғри келмоқда.

“Сўнгги беш йилда юрак-қон томир касалликлари 20 фоизга, ҳатто ёшлар орасида ҳам кўпайган. 40 ёшдан юқори аҳолининг 20-25 фоизида гипертония аломатлари мавжуд.

Умуман, ўтказилган хатловлар натижасига кўра, республика бўйича 4 миллионга яқин аҳоли орасида юрак-қон томир касалликлари аниқланган бўлиб, умумий аҳолининг 12 фоизини ташкил этади”, деган Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон “дўппи тор келганда” хориждан газ сотиб олиш мумкин

Ўзбекистон куз-қиш мавсумида табиий газ тақчиллигини сезса, ушбу энергия ресурсини хориждан сотиб олиши ҳам мумкин.

Қайд этилишича, 2021-2022 йиллар куз-қиш даврида табиий газ ресурслари ва истеъмолчиларга тақсимлаш прогноз балансига мувофиқ 32 622,0 млн куб м табиий газ республика маиший истеъмолчиларига етказиб берилади.

Олам

БМТ муҳожирлардан сиёсий мақсадларда фойдаланишга қарши чиқди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлардан сиёсий мақсадларда фойдаланишга қарши. 

“Биз бир қанча вақтдан бери Польша ва Беларусь чегарасида содир бўлаётган воқеалар ҳақида хабарларни кўриб турибмиз. Бир қатор фундаментал тамойиллар мавжуд — одамлар ҳеч қачон сиёсий мақсадларга эришиш учун восита сифатида фойдаланилмаслиги керак, айниқса улар заиф ҳолатда бўлса. Тегишли тамойиллар 1951 йилдаги Қочқинлар бўйича конвенцияда белгиланган ва улар ҳамма томонидан ҳурмат қилиниши керак”, деган БМТ Бош котибининг Матбуот котиби Стефан Дюжаррик. 

Аҳмад Масъуд Имомали Раҳмондан ёрдам сўради

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Афғонистонда инклюзив ҳукумат шаклланишига ёрдам бериши керак. Бу ҳақда Афғонистон Миллий қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд Афғонистоннинг Ҳирот вилояти собиқ губернатори Исмоил Хон билан учрашувда маълум қилган.

Ушбу учрашув жорий йилнинг 6 ноябрь куни Эроннинг Машҳад шаҳрида бўлиб ўтган. 

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 76 миллион 700 минг долларни ташкил қилган. 

Байден Путинга берган ваъдасини бажарганини маълум қилди

АҚШ Президенти Жо Байден Россия Президенти Владимир Путинга бутун дунё бўйлаб хакерларни қўлга олиш ҳақида берган ваъдасини бажарганини айтди.

“Июнь ойида Президент Путин билан учрашганимда, мен АҚШ кибержиноятчиларни жавобгарликка тортиш учун чора кўришини аниқ айтгандим. Биз буни бугун қилдик”, деган Оқ уй раҳбари. 

Ҳужжат Қўшма Штатлар Россия фуқароси Евгений Полянский ва украиналик Ярослав Васинскийга нисбатан киберфирибгарликда айблов қўйгани маълум бўлгач эълон қилинган. 

Нигерияда мактаб ёниб, 26 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

Нигерияда хоналари сомондан қурилган мактаб ёниб кетиши оқибатида 5-6 ёшли 26 нафар ўқувчи ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди. 

Қайд этилишича, ёнғин кеча, 8 ноябрь куни мамлакат жанубидаги Маради шаҳридаги мактаблардан бирида содир бўлган. Мактабнинг 3 та синф хонаси ёниб кетган.

Спорт

Месси “Барселона” футболчисини ПСЖда кўрмоқчи

Каталониянинг “Барселона” клуби футболчиси Хорди Альба жамоани тарк этиши мумкин. 

Манбада айтилишича, Каталония клуби молиявий муаммолар сабаб футболчининг маошини қисқартирмоқчи. Бу эса Альбага унчалик маъқул келмаяпти.

Ҳимоячи жорий мавсумда маошини қисқартиришга рози бўлди, бироқ уни мунтазам равишда амалга ошишига қарши. ПСЖ клуби мазкур вазиятни жиддий тарзда кузатиб бормоқда. Сабаби, парижликларнинг янги аъзоси Лионель Месси “кўк-анорранглилар” сафидаги собиқ шеригини Францияда кўришни истамоқда. 

МЮ саросимада қолганга ўхшайди – Фердинанд

“Манчестер Юнайтед” собиқ сардори Рио Фердинанд жамоа бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер ҳақида фикр билдирди.

“Бу мавсумда Премьер лигада бирор ҳеч бир соврин учун кураша олмаймиз, деб ўйлайман. Ҳар ҳафта жамоамизни кузатаман. МЮнинг ўйинида ҳеч қандай фалсафа ёки шахсиятни кўрмаяпман. Жамоа саросимада қолганга ўхшайди. Оле бизни чемпион қила оладими, деган саволга мен ҳар доим бир оз шубҳа билан қараганман. У буни қила оладими ёки йўқми, ишончим комил эмас эди. Аммо Оле йиғган жамоанинг жорий мавсумдаги ўйинларини таҳлил қилиб, эстафетани “Манчестер Юнайтед”ни кучайтириши мумкин бўлган одамга топшириш вақти келди, деб ўйлайман. Оле бошини баланд кўтариб кетиши мумкин.  Ўйинчилар мураббийдан қўрқмаётгани сезилиб турибди ва улар югуришмаяпти, баъзида эса ўйин давомида жароҳат олишяпти. Бу мураббийга нисбатан ҳурматсизлик”, дейди Фердинанд. 

Конорни жангга чақиришди. “Ноториус” октагонга қайтмоқчи

Америкалик ММА жангчиси Майкл Чендлер енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорни жангга чорлади.

“Темир Майк” Twitter саҳифасида ўзи ва “Ноториус” иштирокидаги “face-to-face” маросимини (коллаж) эълон қилиб, уни октагонга чорлади.

Ирландиялик жангчи эса Чендлернинг постига жавоб қайтарди.

“Қачондир, албатта, сен билан жанг қиламиз. Ажойиб жанг ўтказдинг, Майк, табриклайман”, дейди Конор.


Мақола муаллифи

Теглар

дайжест

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг