Нигерияда мактаб ёниб, 26 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Нигерияда хоналари сомондан қурилган мактаб ёниб кетиши оқибатида 5-6 ёшли 26 нафар ўқувчи ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Aljazeera” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ёнғин кеча, 8 ноябрь куни мамлакат жанубидаги Маради шаҳридаги мактаблардан бирида содир бўлган. Мактабнинг 3 та синф хонаси ёниб кетган.

Таъкидланишича, ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Хабарда таъкидланишича, яраланганлардан баъзиларининг аҳволи жуда оғир. Ҳозирда мактабда дарслар тўхтатилган.

Маълумот ўрнида, Нигерияда ғиштли иншоотларга ўқувчилар сиғмай қолса, кўп ҳолларда синф хоналари ёғоч ва сомон ёрдамида қурилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг