Самарқандда бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан вафот этди

Жамият

image

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси маълум қилди.

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Нарпай тумани Нарпай маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.С., унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар вояга етмаган фарзанди яшаш уйида ўлик ҳолда топилган.

Текширув натижасида улар ис газидан вафот этгани аниқланган. Вилоят прокуратураси вакилининг қўшимача қилишича, хонадонда қўлбола печдан фойдаланилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а”, “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши тергов ҳаракатларни ўтказиш учун Нарпай туман ИИБга юборилган.

Аввалроқ, Ургут туманида аёл ва икки боласи ис газидан заҳарланиб, вафот этгани хабар қилинганди. 

Маълумот учун, Жорий йилнинг 15 октябридан 25 октябригача Самарқандда 8 киши ис газидан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ис гази

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг