Ургутда она ва унинг икки боласи заҳарланиб ўлгани бўйича жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Ургутда аёл ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди ис газидан вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Жорий йилнинг 28 октябридан 29 октябрига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Ургут туманида аёл ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди ис газидан заҳарланиб, вафот этганди.

29 октябрь куни 38 ёшли келини Н. Очилова ва 3 нафар набирасининг ҳолидан хабар олиш мақсадида келган Т. Халимова уларнинг уйда ҳушсиз ҳолда ётганини кўрган. Шундан сўнг, қўшнисининг машинасида келини ва набираларини “Мўминобод” ҚВПга олиб борган. 

Шифокорлар томонидан ўтказилган кўрикка кўра, Т. Халимованинг келини ва 2 нафар вояга етмаган набиралари (11 ёшли қиз ва 5 ёшли ўғил набираси) “номаълум этиологик заҳарланиш”дан заҳарланиб вафот этган. 1 нафар вояга етмаган (9 ёшли ўғил) набираси оғир аҳволда туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Заҳарланишдан омон қолган 9 яшар боланинг аҳволи ҳақида ҳозиргача ҳеч қандай маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ургут

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг