Самарқандда аёл ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди
3-саҳифа
−
30 Октябрь 2021
5149Жорий йилнинг 28 октябридан 29 октябрига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Ургут туманида аёл ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Маълум бўлишича, 29 октябрь куни 38 ёшли келини Н. Очилова ва 3 нафар набирасининг ҳолидан хабар олиш мақсадида келган Т. Халимова уларнинг уйда ҳушсиз ҳолда ётганини кўрган. Шундан сўнг, қўшнисининг машинасида келини ва набираларини “Мўминобод” ҚВПга олиб борган.
Шифокорлар томонидан ўтказилган кўрикка кўра, Т. Халимованинг келини ва 2 нафар вояга етмаган набиралари (11 ёшли қиз ва 5 ёшли ўғил набираси) “номаълум этиологик заҳарланиш”дан заҳарланиб вафот этган. 1 нафар вояга етмаган (9 ёшли ўғил) набираси оғир аҳволда туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 октябрдан 25 октябргача Самарқанд вилоятида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 4 та ҳодиса содир бўлган ва уларда 8 нафар фуқаро вафот этган.
LiveБарчаси