Самарқандда 10 кунда 8 киши ис газидан вафот этди. Уларнинг 5 нафари ёш болалар
3-саҳифа
−
27 Октябрь 2021
4099Самарқанд вилоятида октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида 8 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этган. Уларнинг 5 нафари болалардир. Бу ҳақда Пастдарғом туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТ ва фуқаро муҳофазаси бўлинмаси бошлиғи катта лейтенант Сирожиддин Абдуллаев маълум қилган.
Қайд этилишича, октябрь ойи бошидан бери вилоятда 128 та хонадонда иситиш воситаларининг назоратсиз қолиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Фуқаролардан 3 нафари куйиш тан жароҳати олган.
“Ўтган 10 кун давомида вилоятимизда жами 4 та ҳолатда ис газидан заҳарланиш ҳолатлари кузатилган. Бунинг оқибатида 1 нафар фуқаро ўткир заҳарланиш билан шифохонага ётқизилган, 8 нафари эса вафот этган. Энг ачинарлиси улардан 5 нафари ёш болалардир”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси