Месси “Барселона” футболчисини ПСЖда кўрмоқчи

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби футболчиси Хорди Альба жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “My Seldon” портали хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, Каталония клуби молиявий муаммолар сабаб футболчининг маошини қисқартирмоқчи. Бу эса Альбага унчалик маъқул келмаяпти.

Ҳимоячи жорий мавсумда маошини қисқартиришга рози бўлди, бироқ уни мунтазам равишда амалга ошишига қарши. ПСЖ клуби мазкур вазиятни жиддий тарзда кузатиб бормоқда. Сабаби, парижликларнинг янги аъзоси Лионель Месси “кўк-анорранглилар” сафидаги собиқ шеригини Францияда кўришни истамоқда. 

Альбанинг каталонияликлар билан тузилган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот ўрнида, Хорди жорий мавсум Испания Ла лигасида 8 учрашувда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширган.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made