Бир ҳафтада учинчи марта йўқ рейс учун аэропортда одамлар тўпланди

Жамият

image

Кеча, 8 ноябрь куни Навоий халқаро аэропортида Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига парвоз қилиш ниятидаги одамлар тўпланди. “Uzbekistan Airports” АЖ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, 8 ноябрь куни тушдан кейин Навоий халқаро аэропортига IFly авиакомпаниясининг Навоий – Москва ва Навоий – Санкт-Петербург йўналишидаги рейслари билан парвоз қилиш ниятида йўловчилар кела бошлаган. Бироқ, бу рейслар жадвалда бўлмаган.

Йўловчиларнинг сўзларига қараганда, улар авиачипталарни Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган “Восток Бухоро” компаниясининг турли филиалларидан сотиб олганлар. Маҳаллий вақт билан соат 18:00да аэропортда 200 киши тўпланган.

“Навоий аэропорти ходимлари чипталарни сотган компания билан боғланиб, йўловчиларга барча зарур маълумотларни тақдим этишни ва мавжуд вазиятни ҳал этишни талаб қилдилар. Компания вакиллари барча йўловчиларга чипта учун пул қайтариб берилишини айтди”, дейилади “Uzbekistan Airports” хабарида.

Маълумот учун, жадвалда йўқ рейс учун аэропортда одамлар тўпланиб қолиши бундан олдин ҳам икки марта юз берди. Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида, 5 ноябрда эса Урганч халқаро аэропортида йўқ рейсга чипта олган одамлар тўпланиб қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг