Олмалиқ шаҳар “военком”и бозорда аёлни ургани айтилмоқда (видео)
Жамият
−
09 Ноябрь 2021
15643Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи бозорда аёл кишига нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатни амалга оширгани айтилаётган видео тарқалди.
Тарқалган видеода ҳарбий формадаги эркак дўконга кириб, эр-хотинга ўғлининг муддатли хизмат ўташи учун тузилган шартнома бўйича пул тўлаши кераклигини айтаётганини кўриш мумкин. Ота бунга жавобан ўғли учун у пул тўлашга мажбур эмаслигини айтиб жавоб қайтарган. Она ҳам худди шундай жавоб берган. Шунда эркак аёлни қўлидаги телефонига ташланиб, уни тасвирга олиши мумкинмаслигини айтган. Тасвирлардан ҳарбий аёлни урганини тахмин қилиш мумкин.
Мазкур ҳолат бўйича Мудофаа вазирлиги расмий муносабат билдирди. Унга кўра, ҳозирда Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ҳарбий прокуратура мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.
Текширув натижаси юзасидан қўшимча хабар берилади. Ҳолат Мудофаа вазирлиги томонидан назоратга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь