Тўқнашувлар туфайли 264 минг аҳоли Ғазодан бош олиб кетди

Олам

image

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги қуролли тўқнашувлар бошланганидан бери Ғазо секторида яшовчи деярли 264 минг фаластинлик ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар қилди.

Маълумотларга кўра, уйини ташлаб кетган 264 минг кишидан 175 минг 486 нафари фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган БМТнинг Яқин Шарқ агентлигининг махсус муассасаларидан бошпана изламоқда.

БМТ Ғазо секторидаги уйларини тарк этишга мажбур бўлганлар ҳақидаги маълумотларни охирги марта 10 октябрь куни тақдим этган эди. Унда яшаш жойини ташлаб кетганлар сони 187 минг этиб кўрсатилган.

Бошқармага кўра, минтақада мажбурий кўчирилганлар сони бундан кейин ҳам ошиб боради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади. Бу орада Америка Қўшма Штатлари Ғазо сектори атрофидаги кескинлик фонида “Эронни жиловлаш учун” Яқин Шарққа қўшимча 20-25 та F-35 ва F-15 қирувчи самолётларини юбориши маълум бўлди. Германия эса Фаластин ҳудудларидаги гуманитар лойиҳалар учун аввал тасдиқланган маблағларни ажратишни тўхтатди.

Олдинроқ АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Чарльз Браун Эронни Исроилдаги можарога аралашиши оқибатларидан огоҳлантирганди. NBC телеканали эса Америка маъмурияти Украина учун қўшимча молиялаштириш ва Исроилга ёрдам сўровларини бирлаштириш имкониятини кўриб чиқаётганини хабар қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо Исроил-Фаластин тўқнашуви

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг