ҲАМАС Исроилга қарши ҳарбий операция бошлади

Олам

image
Ғазода яна нотинчлик (видео) north_east

Ғазода яна нотинчлик (видео)

ҲАМАС ҳаракати ҳарбий қўмондони Муҳаммад ал-Дайф Исроилга қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда "Anadolu" хабар берди.

“Биринчи босқичда Исроил позицияларига 5000 та ракета ва миномёт ўқлари билан зарба берилди. Фаластин халқи ўз инқилобини қайта кашф этмоқда ва давлат яратиш лойиҳасига қайтмоқда. Биз Исроилнинг қонунбузарликларига қарши нуқта қўйишга қарор қилдик ва Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони”ни бошладик”, дейди ҲАМАС қўмондони.

Унинг сўзларига кўра, “Ал-Ақсо тўфони” операцияси Исроил ўйлаган ва кутганидан анча катта бўлади.

Муҳаммад ал-Дайф ислом ва араб дунёсини босқинчиларни “йўқ қилиш” учун бирлашишга чақирган.

“Биринчи босқичда Исроил ҳарбий объектлари ва ҳаво базаларига ҳужум қилинди. Исроил йўналиши бўйича ракеталарни учириш давом этади”, дея таъкидлади ал-Дайф.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил ҳарбий операция ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг