Тошкент ерусти метросида ҳаракат тезлиги чекланади

Жамият 7077
image

Юзага келган жазирама об-ҳаво сабабли Тошкент ерусти метросида поездлар тезлиги пасайтирилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” УК хабар бермоқда.

“Ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши натижасида, харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар Тошкент ер усти Халқа йўлида соат 18:00 гача соатига чегараланган тезлик (30–35км/соат)да ҳаракатланади”, дейилади ахборотда. 

Ҳаракат тезлиги қачон ёки қандай ҳолатда ўз ҳолига қайтиши бўйича маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда авария ва техник носозлик сабабли метрода хизмат кўрсатиш тўхтатилганда йўловчига етказилган зарарларни қоплаб бериш таклиф қилинганди.

Метро воқеалари

Қайд этиш керакки, апрель ойида Тошкент метрополитени тез-тез ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги “Новза” бекатида поезд тўхтаб қолгани ҳақида хабар берилганди.

7 апрелда Ўзбекистон йўналишининг “Ғафур Ғулом” бекатида техник сабабларга кўра йўловчилар захирадаги поездга кўчирилган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда метрода поездлар тўқнашиб кетди, дея талқин қилинганди.

8 апрель куни Сергели йўналишида метро поезди ҳаракати тўхтаб қолганди. Йўловчилар эса эвакуаци қилинган. 10 апрель куни эса энг шармандали ва хавфли ҳолат юз берди. Поезд Чилонзор йўналишидаги “Пушкин” ва “Буюк ипак йўли” бекатлари оралиғида эшикларини ёпмасдан ҳаракатланди. Бу вақтда вагонда йўловчилар бўлган, албатта.

Кейинчалик Тошкент метросидаги таблода беҳаё ёзув пайдо бўлди. Жорий йилнинг 21 май куни Тошкентда ерусти метро бекати томидаги қопламалар шамолда учиб тушди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 132
Рейтинг: 3
Теглар
t
×