Сергели йўналишида метро тўхтаб қолди. Одамлар манзилга пиёда юриб борди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида метро поезди ҳаракати тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот-таҳлилий медиа маркази ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Унга кўра, бугун, тахминан соат 10:45 да Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши техник сабабларга кўра тўхтатилган. Барча йўловчилар эвакуация қилинган. Сергели метро йўналиши бўйлаб бепул автобуслар ҳаракати ташкил этилмоқда.

Айни вақтда “Тошкент метрополитени” УК раҳбарияти воқеа жойида вазиятнинг сабабларини аниқламоқда. Булар ҳақида батафсил хабар берилиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

422

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг