Mobiuz метро туннелларида алоқа ва интернетни ишга туширди

Бизнес

image

Энди Тошкент метрополитени йўловчилари нафақат ерости бекатларида, балки бутун йўналиш давомида алоқада бўлишлари мумкин.

Метро – Тошкентдаги энг оммабоп шаҳар транспорти турларидан бири. Ҳар куни юз минглаб одамлар метродан фойдаланади. Энди уларнинг ҳар бир сафари Mobiuz’нинг барқарор алоқа зонаси бўйлаб ўтади.

Mobiuz 2023 йилнинг март ойидаёқ Тошкент метрополитенининг барча 31 та ерости бекатида ўз абонентларини овозли алоқа ва мобил интернет билан таъминлаган эди. Бироқ бекатлар йўналишнинг бир қисми, холос. Поезд кўп вақтини айнан туннелларда, яъни яқин-яқингача ҳар қандай қўнғироқ узилиб, саҳифалар юкланмай қоладиган қоронғи ва ёпиқ маконда ўтказади.

Энди Mobiuz абонентлари поезд платформадан жўнаганда ҳам телефон суҳбатини ёки интернетдан фойдаланишни тўхтатишларига ҳожат йўқ – сигнал бутун йўл давомида барқарор бўлиб қолади.

Бу шуни англатадики, энди иш юзасидан муҳим қўнғироқларни метрода ҳаракатланиб амалга ошириши мумкин. Йўлда кетаётиб, овозли хабар юборса бўлади. Фарзандингизга йўлда мультфильм қўйиб беришингиз мумкин ва энди видео энг қизиқ жойида қотиб қолади, деб хавотирланмасангиз ҳам бўлади. Бир қарашда булар оддий ҳолатлар тўғрими? Лекин айнан шундай лаҳзалар туфайли алоқа ҳақиқатан ҳам ишлаяпти, деган ҳис пайдо бўлади.

Бу, айниқса, кутилмаган вазиятларда жуда муҳим. Поезднинг кечикиши, режаларнинг тўсатдан ўзгариши, шошилинч қўнғироқлар – буларнинг бари айнан сиз ер остида бўлганингизда ва “метродан чиқиб олай, кейин ҳал қиларман” деб ўйлаб турганингизда содир бўлади. Энди метродан чиқишни кутиш шарт эмас.

Mobiuz’нинг миссияси – рақамли дунёда ҳар ким алоқада қолиши, тараққий этиши ва илҳомланиши учун имкониятлар яратиш ҳамда инсонларни бирлаштириб, инновациялар билан келажак сари интилиш. Метро туннелларидаги алоқа – бу борадаги яна бир қадам. Зеро, ҳақиқий алоқа ҳеч қандай чекловларни тан олмайди: на масофа, на чегара ва на ер ости чуқурлигини билади. Mobiuz одамлар бор жойга ва улар алоқада бўлиши зарур бўлган маконларга йўл очишни давом эттиради. 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Метро Mobiuz

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг