Яна метро можароси: “Новза” бекати яқинида поезд тўхтаб қолди, одамлар пиёда юриб кетди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг “Новза” бекати яқинида поезд тўхтаб қолиб, йўловчилар рельслар устилан пиёда юриб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Расмийлар ҳолат бўйича муносабат билдирганича йўқ.

Қайд этиш керакки, апрель ойида Тошкент метрополитени тез-тез ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўляпти. 7 апрелда Ўзбекистон йўналишининг “Ғафур Ғулом” бекатида техник сабабларга кўра йўловчилар захирадаги поездга кўчирилган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда метрода поездлар тўқнашиб кетди, дея талқин қилинганди.

8 апрель куни Сергели йўналишида метро поезди ҳаракати тўхтаб қолганди. Йўловчилар эса эвакуаци қилинган. 10 апрель куни эса энг шармандали ва хавфли ҳолат юз берди. Поезд Чилонзор йўналишидаги “Пушкин” ва “Буюк ипак йўли” бекатлари оралиғида эшикларини ёпмасдан ҳаракатланди. Бу вақтда вагонда йўловчилар бўлган, албатта.

Кейинчалик Тошкент метросидаги таблода беҳаё ёзув пайдо бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг