Тошкент метросида икки поезд тўқнашгани айтилмоқда. Ҳолатга изоҳ берилди

Жамият 36178
-

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг “Беруний” бекатида икки поезд тўқнашгани айтилган видео тарқалди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

Унга кўра, ушбу кадрлар 7 апрель куни соат 08:40 да техник сабаб билан йўловчилар “Ғафур Ғулом” станциясида ҳаракатланувчи таркибдан тушиб, захирага келган навбатдаги поездга кўчирилаётган пайт метро йўловчиларидан бири томонидан суратга олинган. Йўловчилар туширилган поезд шатакка олиниб, Беруний станциясига олиб борилган.

Шунингдек, хабарда оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ёки интернетда ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик борлиги эслатиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 март куни Тошкент метрополитенининг Чилонзор ва Сирғали йўналишлари орасида иккита поезд тўқнашуви содир бўлганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1268
Рейтинг: 3
t
×