Тошкент метрополитенида иккита поезд тўқнашди

Жамият

image

Кеча, 18 март куни Тошкент метрополитенининг Чилонзор ва Сирғали йўналишлари орасида иккита поезд тўқнашуви содир бўлди. бу ҳақда ФАВВ хабар берди.

Тахминан соат 20:10 ларда “Олмозор” ер ости метро бекатидан “Сирғали” метро йўналишининг “Чоштепа” ер усти метро бекати томон ҳаракатланиб кетаётган 4 та вагондан иборат йўналиш таркиб(состав)нинг техник сабабларга кўра тўхтаб қолган. Натижада ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган навбатдаги йўналиш таркиби (состав) тўхтаб турган вагонга бориб енгил урилган. Маълум бўлишича, ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вагонларга ҳам катта зарар етмаган.

Шунингдек, “Сирғали” метро йўналишининг воқеа содир бўлган қисмида ҳаракат вақтинча тўхтатилганлиги боис, қолган таркиб (состав)ларнинг ҳаракати қўшимча (ёрдамчи) йўналиш бўйича давом эттирилган. Ҳозирда ушбу йўналишда ҳаракатлар тўлиқ қайта йўлган қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ, ИИБ ҳамда Метрополитен ходимлари томонидан вагон ичидаги йўловчи фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилинганлар.

Бундан ташқари воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти, ёнғин-қутқарув хизмати, туман ИИБ, Прокуратура ҳамда Миллий гвардия ходимлари чиқишган.

Ҳозирда вазият юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд метро

Баҳолаганлар

1894

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг