Тошкентда ерусти метро бекати томидаги қопламалар шамолда учиб тушди (видео)

Жамият

image

Кеча, 20 май куни кузатилган шамол оқибатида Тошкентдаги ерусти метро бекатларидан бирининг том қисмига зарар етгани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги ерусти метроси бекатларидан бирининг томидаги қопламалар шамол оқибатида учиб тушгани акс этган видео тарқалди. Видеода айрим ходимлар қопламаларни ердан олаётганини кўриш мумкин.

Ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан расмий маълумот берилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, кеча 20 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол кузатилди. Тошкент шаҳри ва вилоятида шамолнинг асоратлари сезилди.

Ижтимоий тармоқлрада шамол натижасида синган дарахтлар ва ундан зарар кўрган автомобиллар сурати тарқалди.

Қайд этиш керакки, апрель ойида Тошкент метрополитени тез-тез ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги “Новза” бекатида поезд тўхтаб қолгани ҳақида хабар берилганди.

7 апрелда Ўзбекистон йўналишининг “Ғафур Ғулом” бекатида техник сабабларга кўра йўловчилар захирадаги поездга кўчирилган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда метрода поездлар тўқнашиб кетди, дея талқин қилинганди.

8 апрель куни Сергели йўналишида метро поезди ҳаракати тўхтаб қолганди. Йўловчилар эса эвакуаци қилинган. 10 апрель куни эса энг шармандали ва хавфли ҳолат юз берди. Поезд Чилонзор йўналишидаги “Пушкин” ва “Буюк ипак йўли” бекатлари оралиғида эшикларини ёпмасдан ҳаракатланди. Бу вақтда вагонда йўловчилар бўлган, албатта.

Кейинчалик Тошкент метросидаги таблода беҳаё ёзув пайдо бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Метро

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг