Тошкентда кучли шамол кузатилди (фото)

Жамият 13992
image
-

Бугун, 20 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол кузатилмоқда. Тошкент шаҳри ва вилоятида шамолнинг асоратлари 
сезилди.

Ижтимоий тармоқлрада шамол натижасида синган дарахтлар ва ундан зарар кўрган автомобиллар сурати тарқалмоқда.

Тошкентнинг Сергели ва Зангиота туманларининг баъзи ҳудудларида электр таъминотида узилиш юзага келган. Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ҳам шундай муаммолар кузатиляпти.

Оҳангарон шаҳрида эса ичимлик суви таъминоти узилиш бўлгани айтилмоқда.

Гидрометеорология хизмати маркази 20-21 майда республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши ҳақида маълумот берганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 659
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×