Рақобат қўмитаси телеканалларни огоҳлантирди
Жамият
−
13 Август
8750Рақобат қўмитаси реклама қонунчилиги юзасидан барча давлат ва нодавлат телеканалларга кўрсатма хати юборди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
“Охирги вақтларда оммавий ахборот воситалари, хусусан, телеканаллар орқали рекламаларни тарқатишда ва жойлаштиришда қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари кўзга ташланмоқда”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, юқоридагилар инобатга олинган ҳолда қўмита томонидан рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи телерадиоканалларга кўрсатма хати юборилган. Кўрсатмада телеканаллар бир ойлик муддатда рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган.
Ушбу кўрсатма хати талабларидан келиб чиқиб, қўмита ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда соҳага оид мониторинг таҳлиллари ўтказади ва ўрганишларда қонун бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу ҳолатга йўл қўйган субъектларга нисбатан қатъий таъсирчан чоралар, шу жумладан молиявий санкциялар қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нотўғри рекламага йўл қўйилиши ортидан “Ипотекабанк”, “АVO bank” ва “Кorzinka” супермаркетлар тармоғи жаримага тортилганди.
LiveБарчаси