Президент Матбуот котиби QALAMPIR.UZ журналистига туҳматни қоралади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раиси ўринбосари – Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов QALAMPIR.UZ Бош муҳаррири ўринбосари Феруза Нажмиддинованинг шаънини топташ мақсадида унга қилинган туҳматга нисбатан муносабат билдирди. 

“Яқинда юртимиз жамоатчилиги, айниқса журналистлар ҳамжамияти орасида катта резонанс келитириб чиқарган бир воқеа ҳақида бир неча сўз айтмоқчиман. Гап, барчангизга маълум бўлганидек, QALAMPIR.UZ журналистига қарши уюштирилган тазйиқ ҳақида кетмоқда. 

Инсон шаънига, қадр-қимматига путур етказиш, уни обрўсизлантириш, туҳматдан иборат “фейк”ларни тарқатишда ифодаланган ушбу жирканч ҳолатни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Айниқса, бундай хатти-ҳаракатлар Президентимиз “Қўрқманглар, ортингизда мен турибман!” деб айтган журналистларга нисбатан содир этилаётгани жиддий ташвишга солади”, дейди Асадов.

Президент матбуот котиби журналистлар ва уларнинг профессионал фаолияти қонун ҳимоясида, қолаверса, Президент матбуот котиби сифатида ўзининг ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг доимий эътиборида эканини урғулаган. 

“Журналистга тазйиқ кўрсатиш ҳолатларини, айниқса, бундай хунук уринишларни ҳурматли Президентимиз шахсан ўзлари кафолатлаётган сўз эркинлигига таҳдид сифатида қабул қиламиз”, дейди Асадов.

У сўзи якунида ҳуқуқ-тартибот органларини тез фурсатда ушбу ҳолатни синчковлик билан ўрганишга, айбдорларга қонуний чора кўришга чақирган. 

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни ижтимоий тармоқрларда QALAMPIR.UZ Бош муҳаррири ўринбосари Феруза Нажмиддинова ҳақида бўҳтон ва туҳматдан иборат видео тарқатилди. Ушбу видео аввал Нажмиддинованинг суратлари жойлаштирилиб, сўнг Olmazor city ҳудудидаги уйларнинг бири болконида содир бўлган эркак ва аёл ўртасидаги ишқий муносабат тасвирлари билан монтаж қилинган. Унда ушбу видео қаҳрамони бўлган аёл гўё QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинова экани айтилади. 

Нажмиддинованинг шаънини топташ, обрўсизлантириш мақсадида тайёрланган ушбу видео тез орада ижтимоий тармоқлардан ўчириб юборилишига эришилди. Кеча ҳолат бўйича айбдорларни топиш ва жазолаш юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига мурожаат қилиндиИИВ"Юксалиш" умуммиллий ҳаракатиСенатАОКА ва Журналистлар ижодий уюшмаси, мазкур ишни ўз назоратига олди.  Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Комил Алламжонов, фонд раиси ўринбосари Саида Мирзиёева, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Aбдураҳмон Ташанов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова ҳолат юзасидан баёнот билан чиқди. Ижтимоий тармоқларда журналист Феруза Нажмиддиновани қўллаб-қувватлашга қаратилган #мен_Ферузаман флешмоби бошланди

8 август куни QALAMPIR.UZ ҳуқуқ-тартибот органларининг аралашувисиз Olmazor city'да рўй берган номақбул ҳолатни ким видеога олганини аниқлаб, у билан мулоқот қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шерзод Асадов Феруза Нажмиддинова

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made