Ниҳоят Франция қўшинларини Нигердан олиб чиқиб кетмоқчи

Олам

image

Франция июль ойи охирида ҳарбий тўнтариш содир бўлган Нигердан 2023 йил охиригача ўз қўшинларини олиб чиқиб кетади. Бу ҳақда Франция Президенти Эммануэль Макрон маълум қилди.

“Биз Нигердаги ҳарбий ҳамкорликни тугатмоқдамиз. У ерда жойлашган аскарлар ҳам йил охиригача қайтади”, дейди давлат раҳбари.

Шунингдек, у “Бархан” операцияси (француз қўшинларининг Саҳелдаги террорчи гуруҳларга қаратилган операцияси) муваффақиятли бўлганини қўшимча қилган.

Макрон француз армиясини олиб чиқиб кетиш уюшган ҳолда амалга оширилишига ваъда берган ҳамда Франция элчисини Нигердан чақириб олиш қарорини эълон қилган.

Маълумот учун, Нигер Франциянинг собиқ мустамлакаси. Мамлакатда 1,5 мингга яқин француз аскари жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойи охирида Нигерда давлат тўнтариши ўтказилди, Президент Муҳаммад Базум ҳокимиятдан ағдарилди. У ва унинг оиласи исёнчилар томонидан қўлга олинди. ECOWAS эса Абдураҳмон Чиани бошчилигидаги қўзғолончилардан Базумни озод этиш ва ҳокимиятни сайланган президентга қайтаришни талаб қилди. 

Акс ҳолда Нигерга ҳарбий интервенция қилишни ҳам истисно қилмаслигини билдирди. 19 август куни эса ECOWAS давлатлари Бош штаблари раҳбарлари ҳарбий аралашув учун кун белгилаганини эълон қилди. Шундан сўнг, Нигердаги исёнчиларни қўллаб-қувватлаётган Мали ва Буркина-Фасо ҳукуматлари Ниамейга жанговар самолётлар юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Эммануэль Макрон Нигер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг