“Манчестер Сити” ҳужумчисига “Барселона” харидор: у клубни тарк этмоқчи

Спорт 1972
image

Англиянинг “Манчестер Сити” клубининг португалиялик аъзоси Бернарду Силва жамоани тарк этишни хоҳламоқда. Бу ҳақда “Sky Sports” нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи Испания чемпионатига ўтишни хоҳлашини ўз агентига маълум қилган. 27 ёшли футболчига даъвогарлар орасида Каталониянинг “Барселона” ҳамда Мадриднинг “Атлетико” клублари бор.

Сўнгги хабарларда айтилишича, “Кўк-анорранглилар” Силванинг трансфери борасида музокара ўтказган. Каталонияликлар “шаҳарликлар”га футболчилар алмашинувини таклиф этган, бироқ “Сити” португалияликни тўлиқ сотишдан манфаатдор эканини маълум қилган.

Маълумот учун, Бернарду “Манчестер Сити” шарафини 2017 йил ёзидан бери ҳимоя қилиб келади. Унинг Англия чемпиони билан шартномаси 2024-25 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 2.9
t
×