Оҳангаронда юк машинаси ўтиндек ёниб кетди (видео)

Crime

−

image

Бугун, 1 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида А-373 автомобиль йўлида ҳаракатланаётган HOWO русумли юк машинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 14:02 да Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани “Болғали” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлида HOWO русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВББга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 14:25 да тўлиқ бартараф этилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends