Қаршидаги ресторанга ўт кетди

Crime

−

image

Бугун, 10 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 01:48 да Қутқарув хизматига Қарши шаҳри,“Қарлиқбоғот” МФЙ, Насаф кўчаси, 252-уйда жойлашган оилавий ресторанда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига 4 та қутқарув бўлинмаси ҳамда 1 та сув ташувчи махсус автомобиль жалб этилган. Қутқарув бўлинмалари соат 01:55 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:25 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида бинонинг 150 квадрат метр майдонида ички ва том қисми зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида бинога ёндош жойлашган 900 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.

Билдирилишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги кафеда ёнғин содир бўлган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends