Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди (видео)

Crime

−

image

Бугун, 7 ноябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида йўловчи ташувчи автобусда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 12:01 да Шайхонтоҳур тумани Лайлитўрғон кўчасида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Қутқарув экипажлари кўрсатилган манзилга зудлик билан етиб бориб, ёнғинни соат 12:09 да ўчирган.ъ

Билдирилишича, кўрсатилган манзилда 7-автосаройга қарашли автобус ёниб зарарлангани аниқланган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Spark автомобилида ёнғин содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends