Фарғоналик мигрантлар уйига ойига ўртача 1 850 доллар юборяпти
Local
−
12:35 1044 1 minute
Хорижда ишлаётган бир кишига тўғри келадиган ўртача ойлик пул ўтказмаси Фарғонада 1 850 доллар бўлса, Қорақалпоғистон ва Тошкент вилоятида 400 долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда бугун, 2 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, айни пайтда мазкур масала бўйича ҳудудлар ўртасида фарқ катта. Хорижда ишлаётган бир кишига тўғри келадиган ўртача ойлик пул ўтказмаси Фарғонада 1 850 доллар бўлса, Қорақалпоғистон ва Тошкент вилоятида 400 долларга, Сирдарёда 500 долларга, Жиззах ва Навоийда 600 долларга, Сурхондарё ва Хоразмда 700 долларга ҳам етмаяпти.
Ҳокимлар, элчилар ва техникум раҳбарлари одамларни юқори даромадли ишларга тайёрлаш бўйича ўз ишини қайта кўриб чиқиши зарурлиги кўрсатиб ўтилган.
“Аслида, инсон қаерда ишлаши, қанча маош олиши, ҳуқуқини ким ҳимоя қилишини билиб бориши керак!” дейди Президент.
Давлат раҳбари хориждаги меҳнат бозорларига чиқишда элчилар, ҳокимлар ва техникумлар ҳамжиҳат ишлаши зарурлигини таъкидлаган. Германия, Туркия, Словакия ва Қатарда ҳамкорлар топиб, уларни техникумлар билан боғлаш ва юртдошларимизни ишга жойлаштириш бўйича ижобий мисоллар бор.
Лекин қолган мамлакатлардаги элчилар бу масалада суст экани кўрсатиб ўтилган.
Live
All01 November
01 November
01 November