Чет элда ишлаётган ўзбекистонликлар сони 10 йилда икки баравар камайди – Президент
Local
−
11:57 901 1 minute
Чет элда ишлаётган ўзбекистонликлар сони ўн йилда икки баравар камайган бўлса-да, уларнинг оилаларига юбораётган маблағлари тўрт карра ошди. Бу ҳақда бугун, 2 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди.
Давлат раҳбари йиғилишда жаҳон меҳнат бозори ўзгараётганига эътибор қаратган. Бугун дунёда 168 миллион киши хорижий миграцияда. Мамлакатда ҳам чет элда ишлаш истагидаги фуқаролар бор, бошқа давлатларда эса ишчи кучига эҳтиёж юқори. Ушбу икки имкониятни ўзаро боғлаш соҳа мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарлари олдида турган асосий вазифа экани қайд этилган.
“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин!” дейди Президент.
Бидирилишича, сўнгги йилларда тартибли меҳнат миграциясига муносабат тубдан ўзгарган. Илгари бу йўналишда 3 та давлат билан иш олиб борилган бўлса, ҳозир уларнинг сони 27 тага етган. Ҳамкорлик қилаётган йирик хорижлик иш берувчилар қарийб 400 тага кўпайган.
Чет элда ишлаётган ўзбекистонликлар сони ўн йилда икки баравар камайган бўлса-да, уларнинг оилаларига юбораётган маблағлари тўрт карра ошган. Президентнинг таъкидлашича, халқаро меҳнат бозорида ўзбек мутахассисларига муносабат ўзгариб, одамлар четга оддий ишчи эмас, малакали кадр сифатида бораётганини кўрсатади.
Live
All01 November
01 November
01 November