Қўшниларни ҳурмат қилиш керак – Руҳоний Баку ва Ереванни огоҳлантирди

Олам

image

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Озарбайжон ва Арманистон Қуролли Кучлари ўртасидаги жанговар ҳаракатлардан хавотир билдирди. 

Эрон Вазирлар Маҳкамасининг Теҳрондаги йиғилиши якунлари бўйича журналистлар билан суҳбатда Президент Баку ва Ереван ўртасидаги қарама-қаршилик кенг миқёсли минтақавий можарога олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган. 

Эрон Президентининг сўзларига кўра, Озарбайжон Президенти ва Арманистон Бош вазири билан телефон орқали мулоқотлар чоғида у суҳбатдошларнинг эътиборини Эрон ҳудудининг провокацион ўққа тутилишига қаратган. 

“Бизнинг минтақа жуда сезгир ва муҳим аҳамиятга эга. Шаҳар ва қишлоқларнинг хавфсизлигини таъминлаш керак. Қорабоғдаги уруш бизнинг чегараларимизда олиб борилмоқда. Снарядлар бизнинг ҳудудимизда ҳам портламоқда, буни қабул қилиш мумкин эмас”, дейди Руҳоний. 

Унга кўра, можаро иштирокчилари бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва ҳуқуқларини ҳурмат қилиши керак.  

“Уруш бу ечим эмас, сиёсий мулоқотни бошлаш керак. Барча мамлакатлар ўз қўшниларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилишлари лозим, бу ишғолга йўл қўйилмайди. Тинчлик ҳамма нарсадан устундир”,  дейди Руҳоний. 

Эрон Президенти Баку ва Ереванни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди: 

“Биз яна бир бор Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаймиз, Озарбайжон халқининг ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши керак. Шу билан бирга, можарони уруш ва қон тўкиш йўли билан ҳал қилиб бўлмайди.Биз муқобил йўлни топишимиз керак”. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Эрон Мудофаа вазири Амир Хотами Озарбайжон ва Арманистонни бирор снаряд ўз ҳудудига тушса, оддий огоҳлантиришдан кўра жиддийроқ чора кўрилишини айтиб чиққанди. 

Кеча, 5 октябрь куни “Tasnim” агентлиги Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий тўқнашувлар вақтида учирилган бир қанча снаряд Эрон ҳудудига тушганини маълум қилганди. Снаряд чегара ҳудудидаги Хода-Афарин аҳоли пункти яқинига тушган ва натижада 6 яшар бола жабрланган. Шунингдек, бир қанча уй ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига зарар етган.

Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.  Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳасан Руҳоний Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг