Озарбайжонда қисман сафарбарлик эълон қилинди
Олам
−
28 Сентябрь 2020
10070Озарбайжон Республикаси Президенти, мамлакат Қуролли Кучлари Олий қўмондони Илҳом Алиев бугун, 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Озарбайжон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 25-бандига мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилинади.
Унга кўра, Озарбайжон Республикасининг сафарбарлик ва чақирув бўйича давлат хизмати тасдиқланган режаларга мувофиқ ҳарбий хизматни сафарбарлик учун чақирилишини ва ҳарбий хизматдан келиб чиқадиган тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 сентябрь куни Президент Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Унга биноан, ҳарбий ҳолат пайтида Баку, Ганжа, Сумгайит, Ёвлах, Мингачевир, Нафталан шаҳарларида, Абшерон, Жабрайил, Физули, Бейлаган, Оғдам, Тертар, Гойгол, Дашкасан, Гадабай, Товуз, Шамкир, Гозах ва Агстафа районларида соат 21:00 дан 06:00 га қадар комендантлик соати эълон қилинди.
Комендантлик соати пайтида одамларнинг шахсий гувоҳнома ва махсус ҳужжатларсиз кўчага чиқиши тақиқланади.
Автотранспорт воситалари ҳаракати учун махсус чоралар кўрилади.
Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда мингга яқин ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.
Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.
Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.