Қашқадарёда 855 нафар ўқитувчи коронавирусга гумонланди
Жамият
−
15 Сентябрь 2020
6336Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистонда ўқитувчилар оммавий равишда коронавирус тестини топширмоқда. Қашқадарёда ўтказилган тестлар натижаларига кўра 855 нафар ўқитувчи коронавирусга гумон қилинган. Бу ҳақда вилоят СЭОМ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишига йўл қўймаслик ҳамда касалликдан гумонланувчилар ва аҳолининг мурожаатлари асосида COVID-19 вирусига лаборатория текширувлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар вилоят Санитария-эпидемологик осойишталик марказининг махсус лабораториясида 201 319 нафар фуқародан олинган таҳлил натижалари кўриб чиқилган. Натижада бугун, 15 сентябрь 10:00 ҳолатида вилоятда жами 1 034 ҳолатда COVID-19 билан касалланиш кайд этилди.
Айни пайтда эса вирусни юқтириб олган 958 нафар бемор даволаниб, соғайганларнинг умумий кўрсатгичи 93 фоизни ташкил қилмоқда.
Хабарда таъкидланича, умумтаълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилини карантин қоидалари ва талаблари асосида ташкил этиш мақсадида вилоятдаги барча педагог ходимлар коронавирусга текширилмоқда. Вилоятда 1 151 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларда 55 562 нафар ўқитувчи ва бошқа ходимлари фаолият кўрсатиб келади. Шу кунга қадар Қашқадарё вилоят СЭОМ ва унинг шаҳар ва туман марказлари орқали 32 892 нафар педагог ходимлардан вирус таҳлиллари олиб ўрганилган.
Лаборатория текширувидан ўтган 855 нафар ходим вирус юқтирганликда гумонланиб, дастлабки хулосалар берилган.
"Уларда коронавирус аломатлари мавжуд эмаслигини алоҳида таъкидлаш зарур. Шундай бўлса-да, улар зарурий дори дармон, тиббий воситалар билан таъминланиб, шифокорлар томонидан кузатувга олинди. Навбатдаги босқичда эса вирусни юқтирганликда гумонланган педагог ходимлар яна бир бор текширувдан ўтади. Бу ҳақда қўшимча маълумотлар тақдим этиб борилади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Жомбой туманларида 100 нафар, Жиззах шаҳрида 52 нафар ва Бухоро вилоятида 239 нафар ўқитувчида коронавирус аниқланган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь