Ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчи ишдан олинди
3-саҳифа
−
18:51 1646 1 дақиқа
Аввалроқ, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида техникум устаси 16 ёшли ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага маъмурий қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди.Эндиликда у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Бу ҳақда Касбий таълим агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат аниқланиши билан агентлик томонидан зудлик билан тегишли чоралар кўрилиб, Жарқўрғон туманидаги 2-сон техникумда хизмат ўрганиши ташкил этилган. Ўрганиш натижасида ўқувчига нисбатан номақбул хатти-ҳаракат содир этган техникумнинг ишлаб чиқариш таълими устаси К.Э.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бир томонлама бекор қилинган.
“Касбий таълим агентлиги ўқувчиларнинг шаъни, қадр-қиммати ва шахсий дахлсизлигига тажовуз қилувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатни қатъий қоралайди”, дейилади муносабатда.
Шунингдек, касбий таълим ташкилотларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳитни таъминлаш, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ва келгусида такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида тизимли назорат ҳамда профилактика механизмлари ишлаб чиқилиши маълум қилинган.
Агентлик ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ҳамда ҳар бир ҳолатга қатъий ва холисона муносабат билдириш бўйича масъул раҳбар ва ходимларнинг жавобгарлиги кучайтирилишини ҳам билдирган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь