Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклади (видео)

3-саҳифа

−

image

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги мактабда ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклагани акс этган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 23 октябрь куни Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабининг 8-“Г” синфида физика дарси вақтида содир бўлган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг ишчи гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамкорлигида ўрганилмоқда.

Қайд этилишича, ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ва батафсил маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги 15-мактабда математика ўқитувчиси ўқувчига нисбатан жисмоний куч ишлатгани аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг